UZ

Сўнгги янгиликлар

14:12"Барселона" Рэшфордни сотиб олишга мойил  0 13:26Йошко Гвардиол — "Барселона"нинг трансфер мақсади  3 12:58"Манчестер Юнайтед" Дюмфрисни нишонга олди  1 12:25Нико Пас "Реал" туфайли "Манчестер Сити", "Ливерпуль”, "Челси" ва "Арсенал" таклифларини рад этди  2 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Челси", "Ман Сити", "Ливерпуль", "Реал" ва бошқалар  0 11:51"Атлетико" "Бавария" ярим ҳимоячиси Горецкага қизиқиш билдирмоқда  0 11:29"Насаф": Абдувоҳид Неъматов билан шартнома узайтирилди  6 10:44Уэйн Руни Жуд Беллингем ҳақида фикр билдирди  0 10:16Сака "Арсенал" тарихидаги энг кўп маош оладиган футболчига айланади  0 09:49"Арал" тўпурари фаолиятини Суперлигада давом эттиради  0 09:23"Навбаҳор" футболчиси ОКМКни танлади  1 08:56"Хоразм" футболчисига Суперлиганинг 4 клубидан қизиқиш бор  0 08:30"Андижон" дарвозабони Қирғиз Республикасида "Йил футболчиси" бўлди  5 08:02Забиҳилло Ўринбоевнинг "Навбаҳор"даги тақдири маълум  5 07:36"Пахтакор" футболчиси ОКМКга ўтмоқда   1

Аёллар футболи шунчалик ночор аҳволдами? Янгиликлар

Аёллар футболи шунчалик ночор аҳволдами?

Теглар :  Аёллар футболи
Ўзбекистонда аёллар футболи ҳам фаолият олиб бораётгани барчага аён бўлса керак.
Бугун иш юзасидан бир стадионга бордим. Ярим майдонда, Тошкент клубига тегишли аёллар жамоаси машғулот ўтказаяпти. Четда клубга даҳлдор икки аёлни гапи эшитилиб турибди.

- Мен айтаяпман буларга чой ичиб келларинг деб, аммо пули йўқ.
- Аёлларда бу қийинроқ, эркаклар чидамли бўлади. Булар уйида чой ичмаса, клуб хабар олмаса, олаётган 500 000 сўмини нимага ишлатади? Ҳозир иссиқда машғулот ўтказишаяпти. Бир нима бўлса боласига ким қарайди?
- Шуни клубга айтайлик?
- Фойдаси йўқ, йилда бир мукофот пули беради, у ҳам 8 март учун, 100 000 сўм. Ана (аллакмини айтди) фарзанди бор, эри йўқ. Шу пул билан оила боқиб бўларканми?

Машғулот тугади. Мураббий барча қизларни тўплади ва эълон қилди.
Эрта индин пластикка маош тушади. Ҳар машғулотга бир киши 1кг шакар олиб келсин. Шакар неча пул ўзи?
Ҳар томонда овоз. 4500 сўм... 5000 сўм...
Хуллас, шакар олиб келиш бўйича навбатчи тайинланди.

Хўжакўрсинга аёллар футболини тузишдан мақсад нима? У ерда оналар ўйнаяпти ахир... Барчасини қўли шириндир, айримлари чевардир. Ундан кўра шу иш билан шуғулланиб, сборма сбор юрмасдан оила тарбияси билан шуғулланишса бўлармиди...

Ёки ўша клублар маъсулиятни ҳис қилиб шароит қилиб берармиди, ҳеч бўлмаса шакарини олиб берсин...

Нодирхўжа Юлдашев
Телеграмдаги канал @nadirkhuja

Рейтинг: -19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика