UZ

Сўнгги янгиликлар

01:15"Қизилқум" ўз футболчиси билан шартномани узайтирди  0 00:25“Навбаҳор”: Бенжамин Тейди билан шартнома узайтирилди  0 23:58"Динамо" Фрайдей билан хайрлашди  1 23:31АПЛ. "Манчестер Юнайтед" меҳмонда "Астон Вилла"га мағлуб бўлди  26 23:24Бундеслига. Сенсация қайд этилмади, "Бавария" меҳмонда йирик ғалабага эришди  0 23:01"Навбаҳор" Мирсаидов билан шартномани узайтирди  3 22:50"Бухоро": Александр Хомяков билан ҳамкорлик давом эттирилади  6 22:28Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди  81 21:41Флорентино Перес Клоппни "Реал"ни бошқаришга кўндирмоқчи  11 21:00Мастантуоно “Реал”дан кетиши мумкин?!   2 20:08БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" 5 та гол урилган ўйинда ўйинда мағлубиятга учради, Ғаниевдан ассист  4 19:55Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Жирона"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 19:01ОФК Миллатлар лигаси ташкил этилмоқда  22 18:32Мауро Икардига Ла Лиганинг икки клуби даъвогарлик қилмоқда  4 17:58"Реал" "Бавария" юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мадридликларнинг бу борада икки рақиби бор  1

Аёллар футболи. Ўзбекистон U-19 Осиё чемпионатига чиқди Янгиликлар

Аёллар футболи. Ўзбекистон U-19 Осиё чемпионатига чиқди

Келаси йили Хитойда 19 ёшгача бўлган қизлар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтади.

Баҳром Норсафаров бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Тожикистонда ушбу мусобақанинг саралаш босқичида иштирок этди. Илк ўйинда қизларимиз Тожикистонни 3:0 ҳисобида мағлуб этишганди. Вакилларимиз иккинчи турда гонгконглик рақибларига қарши баҳсда ҳам 3:0 ҳисобида ғалаба қозондилар.

Сўнгги турда Хитой Тайпеи билан ўйинда ғолиб бўлган жамоа Осиё чемпионати финал босқичига йўл олар эди. Бугун бўлиб ўтган учрашувда Ўзбекистон 1:0 ҳисобида ғалаба қозониб қитъа чемпионати финал босқичига йўлланмани қўла киритди! 

Шу тариқа, Ўзбекистон ёшлар терма жамоа тўртинчи марта Осиё чемпионатида қатнашади. 2002, 2004 ва 2015 йилларда қитъа чемпионатида иштирок этган жамоа гуруҳ босқичидан чиқа олмаган эди. Осиё чемпионати 2017 йилнинг август ойида Хитой мамлакатида бўлиб ўтди.


Барча ўйинлар:
27 октябрь
Гонгконг - Хитой Тайпеи 0:3

Тожикистон - Ўзбекистон 0:3

Голлар:  Шахноза Қурбонова 23, Шоира Қултўраева 67, Малика Бурхонова 71
Ўзбекистон U-19: Мафтуна Жонимқулова, Гулҳаё Маннобоева, Шохида Тожиддинова, Мафтуна Шойимова, Феруза Бобужожаева, Малика Бурхонова, Нозима Камолтоева, Умида Зоирова, Севара Нормуродова, Шоира Қултўраева, Шахноза Қурбонова
Захира: Рўзияхон Асқарова, Шахноза Шокирова, Мафтунахон Жўраева, Сарвиноз Эргашева, Зарина Бобоева, Наргиза Маҳмудова, Солиҳа Ҳусниддинова, Муҳаррамхон Абдуллаева, Мафтуна Панжиева


29 октябрь
Тожикистон - Хитой Тайпеи 2:5

Гонгконг - Ўзбекистон 0:3

Голлар: Феруза Бобохужаева 53, Севара Нормуродова 77, Шахноза Қурбонова 79

Ўзбекистон U-19:
Мафтуна Жонимқулова, Гулҳаё Маннобоева, Шохида Тожиддинова, Солиҳа Ҳусниддинова, Мафтуна Шойимова, Феруза Бобохужаева, Малика Бурхонова, Нозима Камолтоева, Умида Зоирова, Севара Нормуродова, Шоира Қултўраева,

Захира: Рўзияхон Асқарова, Шахноза Шокирова, Мафтунахон Жўраева, Сарвиноз Эргашева, Зарина Бобоева, Наргиза Маҳмудова, Муҳаррамхон Абдуллаева, Мафтуна Панжиева, Шахноза Қурбонова


31 октябрь
Ўзбекистон - Хитой Тайпеи 1:0

Гол: Мафтуна Панжиева 24 пенальти


17:00 - Гонгконг - Тожикистон

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика