

Бугун Париж-2024 Олимпия ўйинларининг аёллар футболи бўйича Осиё минтақаси 1-босқичи саралаш ўйинларига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.
Унга кўра, Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси "А" гуруҳидан жой олди. Рақиблар – Иордания, Тимор Лесте ва Бутан.

Иккинчи босқичга фақат гуруҳ ғолиблари йўл олади. Улар Япония, Жанубий Корея, Хитой, Австралия ва КХДР қаторига қўшилади.
Биринчи босқич учрашувлари апрелда ўтказилади.



