Аёллар футболи. "Машъал-W"нинг сўнгги учрашуви қолди

Aslanov Jasurbek
15 окт 2015
"Машъал" аёллар жамоаси Ўзбекистон кубогида иштирокини чорак финалда "Севинч"га қарши учрашувдаги икки мағлубиятдан сўнг якунлади ва бор эътиборини чемпионатга қаратди.

Чемпионатнинг 12-турида қолдирилган баҳсни ҳам "Севинч"га қарши ўтказиб , унда қизларимиз 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди. 

"Машъал" 21- Миллий чемпионат доирасида сўнгги тур баҳсини 27 октябрь куни Навоийда "Гули"га қарши ўтказади. Ушбу ўйин билан қизлар жамоамизнинг чемпионатдаги иштироки ҳам якунланади. Айни вақтда қизларимиз 21-турдан сўнг 33 очко билан бешинчи поғонада бормоқда.


XXI Ўзбекистон чемпионати, қолдирилган 12-тур учрашуви

“Севинч” (Қарши) – “Машъал W” (Муборак) 2:0


Қарши ш.,”Геолог” стадиони. 14.10.2015.

Бош ҳакам
: Сухроб Сатторов (Шахрисбаз)

Қанот ҳакамлари: Дилфуза Рўзиева (Қарши ) ,Нигора Муҳаммадиева (Термиз)

Захира ҳаками: Маржона Раҳматқулова (Шахрисабз)

Назоратчи: Шуҳрат Игамбердиев (Қарши).

Гол: Зебо Жўраева, 23-1:0, Камола Рисқиева, 66-2:0.

“Машъал W”: 16.Наргиза Махмудова, 4.Джесика Кручинина, 12.Лайло Шодиева (с), 11.Дилдора Эргашева, 20.Мафтуна Жонимқулова, 3.Гульзода Амирова, 17.Мафтуна  Панжиева, 5.Малика Бурхонова, 15.Шахноза Шокирова, 14.Маҳлиё Назарқулова, 7.Шахноза Қурбонова.

Захира: 6.Мафтуна Шойимова, 17.Шохида Тожиддинова, 9.Феруза Бобохўжаева.

Огоҳлантириш: Маҳлиё Сарикова 14.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: fcmashal.uz