Аёллар футболи. 2018 йилги Осиё чемпионати саралашига қуръа ташланди

Narzulla Saydullayev
21 янв 2017
Бугун аёллар ўртасидаги Осиё чемпионати саралаш баҳсларига қуръа ташланди.
Унга кўра Ўзбекистон миллий терма жамоаси "B" гуруҳида Жанубий Корея, Гонконг, Ҳиндистон ва КХДР билан кураш олиб борадиган бўлди.

Финал босқичига чиқиб бўлган 4та жамоа маълум. Мезбон Иордания, 2014 йилги Осиё чемпионати совриндорлари Япония, Австралия ва Хитой.

Саралаш баҳсларида 4та гуруҳда биринчи бўлган жамоалар юқоридаги 4та жамоа билан бирга қитъа чемпионати финал босқичида қатнашишади.

Аёллар ўртасида Осиё чемпионати финал босқичи 2018 йил 7-22 апрель кунлари Иордания мамлакатида бўлиб ўтади.


"A" гуруҳи:
Иордания, Филиппин, Баҳрайн, Ироқ, БАА, Тожикистон
"B" гуруҳи: Жанубий Корея, Ўзбекистон, Гонконг, Ҳиндистон, КХДР
"C" гуруҳи: Таиланд, Хитой Тайпеи, Ливан, Фаластин, Гуам
"D" гуруҳи: Вьетнам, Мьянма, Эрон, Сурия, Сингапур

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia