“Айнтрахт” устози: “Кўзларимда ёш”
10 авг 2022 09:50
Янгиликлар
“Айнтрахт” устози: “Кўзларимда ёш”
“Айнтрахт” бош мураббийи Оливер Гласнер жамоанинг асосий футболчиси Филип Костич бугунги УEФА Суперкубоги баҳсида қатнашолмаслигидан хафалигини айтди.
Костич бошқа клуб билан музокара олиб бораётгани туфайли “Реал”га қарши титул учун баҳс қайдномасига киритилмади.
Аввалроқ, ярим ҳимоячи “Ювентус” билан келишиб қўйгани ва 2025 йилга қадар шартнома имзолаб, йилига 2,7 млн евро маош олиши хабар қилинганди.
“Кўзларимда ёш. Костич биз учун жуда муҳим эди ва унинг кетаётгани албатта хафа қилади. Ўтган мавсум у 22 та голли комбинацияда қатнашди. Аммо ўтган мавсум стартини эсласам, у кетишига оз қолганди. Биз яхши суҳбат ўтказдик ва кейин у музокараларга 100 фоиз киришди. Унга агар “Айнтрахт”дан кетмоқчи бўлса, буни қаҳрамон сифатида қилиши кераклигини айтдим. Ўйлашимча, у бунга эришди, чунки Европа Лигаси охирги мавсумининг энг яхши футболчиларидан бири бўлди”, дейди Гласнер.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонида Ҳамробеков тўп тепаётган "Трактор"га ютқазди
МЛС. Мессининг супер ўйини "Интер Майами"ни ярим финалга олиб чиқди
Винисиус "Реал"дан йилига 30 млн. евро талаб қиляпти, аммо "Реал"...
Ла Лига. "Реал" "Эльче" билан ўйинда қоқилди, аммо биринчи ўринда қолди — "Барселона" билан орадаги фарқ 1 очко
Фикрлар