

Жамоа сўнгги 15 ўйинда фақатгина бир ғалабага эришди ва бу мураббийнинг истеъфоси борасидаги хабарларни кўпайтирди.
19 февраль куни лондонликлар Конференциялар лигаси ўтиш ўйинида сафарда "Зриньски"ни мағлуб эта олмади.
"Ҳаётга реал қарайман. Аҳволимиз яхши эмас. Шу сабабли барча масъулиятни бўйнимга оламан. Чунки жамоага мен жавоб бераман.
Ҳозир мен жамоадан кетган футболчиларнинг ўрнини тўлдира оладиган даражада яхши эмасман. Ҳозир мен жамоага келган футболчиларнинг тизимга мослашишини тезлаштира оладиган даражада яхши эмасман. Ҳозир мен ўйинларнинг кетма-кетлигини эплай оладиган даражада яхши эмасман.
Бошқа томондан олиб қараганда мен клуб тарихидаги энг яхши мавсумни ўтказдим ва икки совринга эга чиқдим", - деди Оливер Гласнер.
Январь ойида Гласнер интервьюда ушбу мавсумдан кейин жамоадан кетишини маълум қилганди.



