

Немис клуби 21 ёшли норвегиялик футболчи учун 7 миллион евро таклиф қилди, аммо рад жавобини олди.
Франкфурт клуби музокараларни давом эттиради ва таклифни кучайтиришга тайёр. Италия клуби футболчининг сотувидан 15 миллион евродан кам ишламоқчи эмас.
Хауге ўтган мавсум барча мусобақаларда 28та ўйинда майдонга тушиб, 8та гол ва 3та ассист қайд этди.



