"Аякс" собиқ футболчиси Эдегорга, "Реал"га қайтишни маслаҳат бермайди

Aslanov Jasurbek
18 янв 2017
"Аякс" ва Дортмунднинг "Боруссия" собиқ ҳимоячиси Андре Бергдёльмо "Херенвен" ярим ҳимоячиси Мартин Эдегорга, "Реал"га қайтишни маслаҳат бермаяпти.

Ёш футболчининг трансфер ҳуқуқи "Қироллик клуби"га тегишли.

"Эдегор "Реал" эмас, "Аякс" фойдасига қарор чиқариши керак. У "Херенвен"га ўтиб тўғри қилди, аммо мен унга "Аякс"да ўйнашни маслаҳат берган эдим. Мартин катта пуллар сабабли қарор қабул қилди. Эдегор "Реал"да ўйнаб кетиши мумкин. Аммо тўғрисини айтадиган бўлсам, у ҳеч қачон "Реал"да ўйнамайди" - дейди Бергдёльмо.

Эдегор 2018 йилнинг ёзигача Голландия клубини ижара асосийда ҳимоя қилади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: AS