"Аякс" "Севилья"дан Идриссини мавсум сўнггига қадар ижарага олди

Alisher
2 фев 2021
Ярим ҳимоячи Уссама Идрисси фаолиятини Нидерландия чемпионатида давом эттиради.

"Севилья" Марокаш терма жамоаси хавбекини "Аякс"га мавсум сўнггига қадар ижарага бериб юборди.

Идрисси олдин ҳам Эредивизида ўйнаган: у "Фейеноорд" академиясини тамомлаган, шундан сўнг 2015-2018 йилларда "Гронинген"да, 2018-2020 йилларда эса АЗда ҳаракат қилган.

Ярим ҳимоячи 2018/19 йилги мавсумда Нидерландия Кубогининг энг яхши тўпурарига айланганди.


AlisherМуаллиф
Манба: ajax.nl