

"Кимдир ўйинни расво қилишидан олдин ҳаммаси назорат остида эди. Қандай қилиб битта ҳолат учун икки футболчини майдондан четлатиш мумкин? Буни умуман тушунмадим.
Жамоадан фахрланаман. Биз 9та бўлиб ҳам дурангга эриша олдик. Аммо, биз жуда ҳам норозимиз", - дейди Душан Тадич.
ЕЧЛ гуруҳ босқичи якунланишига 2 тур қолганда "Аякс" "H" гуруҳида 3-ўринни эгаллаб турибди.



