"Аякс" футболчиси "Манчестер Юнайтед"га ўтишдан бош тортди

Sherzod Nurmatov
18 июн 2022, 21:53
"Аякс" ҳимоячиси Юрриен Тимбер "Манчестер Юнайтед"га ўтмайди, деб хабар берди "Manchester Evening News".

Манба берган хабарга кўра, манкунианлар янги бош мураббийи, аввалроқ "Аякс"ни бошқарган Эрик тен Хаг унинг хизматларига қизиқиш билдирганига қарамай, футболчи Англия клубига ўтишни истамаган.

20 ёшли Тимбер ўтган мавсумда "Аякс" сафида барча мусобақаларда 43 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди. Унинг клуб билан шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Manchester Evening News