

2020 йил 30 октябрда 24 ёшли ўйинчининг таҳлили текширилди ва унда фуросемид аниқланди. Дисквалификация бугундан бошланади ва бу барча мусобақаларга тегишлидир.
"Аякс"нинг тушунтиришича, камерунлик посбон 30 октябрда ўзини ёмон ҳис қилган ва хотинига ёзиб берилган дорини қабул қилган.
Комиссиянинг фикрича, Онананинг ҳаракатларида зарарли ниятлар бўлмаган, аммо спортчи барибир унинг танасига таъқиқланган моддаларнинг кириб келмаслигини таъминлаши керак эди.
Онана ва "Аякс" Спорт арбитраж суди (CAS)нинг қарорига қарши чиқишмоқда.




