UZ

Сўнгги янгиликлар

16:10Суперлигада қолиш учун ўйин. "Бухоро" - "Хоразм" 1:0 (онлайн натижа)  8 14:55Ротен ЖЧдаги 3 дақиқалик танаффуслар ҳақида: "Футбол – бу бейсбол ёки баскетбол эмас, улар спортимизни ўлдирмоқда"  2 14:25Суперлигада қолиш учун плей-офф. Улар нега бу ерда?  5 13:40Гвардиола "Реал" билан ўйин ҳақида: "Менга "қасос" сўзи ёқмайди. Бу "Ман Сити" учун яхши синов. Агар Мбаппе бўлмаса, Винисиус ёки Родриго бор"  6 13:13"Реал" ва "Барселона" собиқ футболчиси энди Қирғизистон миллий терма жамоасини бошқаради  6 13:00Transfermarkt ва Championat.asia 2025 йилнинг энг яхшиларини аниқлашди   7 12:30"Челси" "Барса" устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг кетма-кет 4 та ўйинда ғалаба қозона олмади  10 11:48TVCOM'да бугунги тақвим: Ўтиш ўйини, Ҳусанов “Сити” билан Мадридда ва бошқалар  0 11:30Слот Салоҳ билан юзага келган зиддият ҳақида: "Ҳаётда ҳамма хато қилади, аммо ўйинчи хато қилганини тушуняптими? Ташаббус ундан чиқиши керакми ёки мендан?"  2 11:15“Fair-play”ни “Машъал”га беринглар  12 10:46Германия МТЖ аъзоси келажаги борасида бир қарорга келди  1 10:15Европанинг ТОП клуби Рамосга таклиф юборди  4 09:46Кейннинг "Бавария"даги келажаги маълум  0 09:20Флик жамоасининг Чемпионлар Лигасидаги ғалабасига муносабат билдирди  3 08:52Месси навбатдаги совринига эга чиқди  19

Автомеханик, чилим пабида ишлаган юлдузлар... Ёшлар футболида қоқилган 6 ажойиб ўйинчи Янгиликлар

Автомеханик, чилим пабида ишлаган юлдузлар... Ёшлар футболида қоқилган 6 ажойиб ўйинчи

Юлдуз футболчининг фаолияти қай тариқа шаклланади?

У академияда камол топади, асосий жамоага ўтади ва порлашни бошлайди. Месси, Роналду, Ансу Фати ёшлигиданоқ ўзини шундай кўрсатди.

Бироқ ҳар бир жиҳатда истисно вариантлари ҳам бўлади. Бугунги кун қаҳрамонлари бироз бошқачароқ йўлдан кетишди - аммо барибир ўз мақсадига етиб, мухлислар муҳаббатига эриша олишди.

6. Жейми Варди

Вардининг тарихини барча нашрлар ёзишдан ва қайта такрорлашдан чарчашмайди. Ваҳоланки Варди "Лестер" чемпион бўлган мавсумидан бери ўзининг юқори темпини ташлаб юбормади ва ҳозирда АПЛ тўпурарлари пойгасида 19 гол билан етакчилик қилмоқда.

Уни 15 ёшида "Шеффилд Уэнсдей" академиясидан ҳайдаб юборишганди - сабаб паст бўй. Англиянинг 8-дивизионидагина Варди асосий футболчи бўлишга эришди, ҳафтасига 30 фунт маош олди, чилим пабларида ишлаб юрди ва бир йил ҳибсда ҳам ушлаб турилди. "Лестер" эса қўрқмасдан уни жамоага таклиф қилди ва йилига 1 млн фунт маош тўлашини билдирди. Ўша пайтда Варди 5-дивизионда "Флитвуд Таун" таркибида ўйнаётганди. Умуман олганда бу ажойиб тарих...

5. Дадо Пршо

"Монако" 8:3 ҳисобида "Депортиво"ни мағлуб этганида 5 гол ургани билан хорватиялик ушбу футболчини барча яхши танийди. Аммо у ўз вақтида соғлиғидаги муаммолари (Пршонинг тиззасида жароҳати бўлган ва шу сабабдан у 2-3 кун ҳеч нима қила олмаганди) туфайли "Хайдук" академиясини якунлай олмай қолиши ҳам мумкин эди. Дадо Хорватиянинг 2-дивизиони асосий таркибига ҳам торта олмади, якунда у "Сан Рафаэль" ҳаваскорлар жамоасига ўтиб кетди, шу билан бирга у автомеханик бўлиб ҳам ишлаб юрди.

"Монако"ни бошқариб юрган Жан Тигана Пршога назар ташлай бошлади. 2 мавсум "Аяччо" таркибида ижарада ўйнаган Пршо энди Франция чемпионлиги учун кураша оладиган футболчига айланди. Шундан кейин у 4 мавсум "Монако"да, 3 мавсум "Рейнжерс" таркибида ҳам ўйнади.

4. Рой Кин

Агарда Рой Кин боксчи бўлганида футболда эришган муваффақиятларидан кўра кўпроқ ютуқларни қўлга киритарди. Ройни ўз вақтида Ирландияда мактабидаги таркибига ҳам киритишмаган, умуман олганда у қаерга борса ҳам рад жавобини олаверган, мураббийлар ҳар хил важларни сабаб қилишган. Ирландиядаги ярим профессионал клуб - Киннинг фаолияти бошланиш жойига айланган. Уни "Ноттингем" синаб кўрди. Қолганини ўзингиз биласиз. Якунда бу ўз мевасини берди. 1993 йилда у Буюк Британиянинг энг қиммат футболчисига айланди: Фергюсон ҳимоячининг трансферига 3,75 млн фунт ажратишга муваффақ бўлди.

3. Риёд Махрез

Махрезда ҳам Варди ва Кин каби шикоятлар бўлган: бўйи жуда паст ҳамда кучсиз. Унчалик таниш бўлмаган "ААС Сарсель" академиясини якунлаганидан кейин Риёд "Кемпер" жамоасига ўтиб, ҳаваскор футболни портлатди. Гарчи Лига 2'да ўйнаса ҳам, у "Гавр"нинг иккинчи таркибида фаолият олиб борди. Фақатгина учинчи мавсум деганда у асосий таркибда кўриниш бера бошлади ва "Лестер"дан чақирув олди.

2. Иан Райт

"Арсенал" афсонаси ярим профессионал футболни кутилганидан кеч якунлади. Ёшлар футболида у "Саутенд Юнайтед" ва "Брайтон" жамоаларига кўрикка борди, бироқ уни олишмади. "Кристал Пэлас" эса унинг бир ўйинини кўрибоқ ўз таркибига жалб қилди. Буёғига ажойиб давр бошланди: Лондон жамоаларидаги даҳшатли фаолият - 288 ўйин ва 180 гол!

1. Мирослав Клозе

Бу ҳақида узоқ ёзиш мумкин, бироқ Клозе ростдан ҳам ноёб футболчи - дурадгорликдан жаҳон чемпионати тўпурарлигига қадар. Миро фаолиятини Германиянинг 7-дивизионида бошлаганди, кейинчалик бешинчисига ўтди. "Кайзерслаутерн"га у 21 ёшида ўтган бўлса ҳам 2 мавсум давомида захирада ўтирди. Кейин эса унинг даври бошланди - ЖЧ-2002даги ажойиб ўйинлар, 5 гол ва термадаги муносиб статус...

Миржалол Норматов таржимаси

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика