Австралиялик ярим ҳимоячи "Манчестер Сити"га ўтишга яқин

Aslanov Jasurbek
7 янв 2016
Австралия терма жамаоси ва "Сентрал Кост Маринерс" ярим ҳимоячиси Энтони Касерес "Манчестер Сити"га ўтиши мумкин.

Маълум бўлишича, асли келиб чиқиши уругвайлик бўлган 23 ёшли футболчига "шаҳарликлар" қизиқиш билдирмоқда ва трансфер борасида музокаралар бошлаб юборилган, аммо бир муаммо бор: футболчида Европа паспорти йўқ. Бундан ташқари, футболчига Япония чемпионати клуби ҳам қизиқиш билдиряпти.

Касерес "Маринерс" сафида 48 учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол уришга муваффақ бўлган.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: The Guardian