Австралия - Ўзбекистон учрашувини япониялик ҳакамлар бошқариб боришади

Omonjon To`xtamirzayev
21 янв 2024, 13:11
Қатар яшил майдонларида давом этаётган Осиё Кубогининг 3-туридан ўрин олган муҳим Австралия - Ўзбекистон ўйинини япониялик Араки Юсуке бош ҳакам сифатида бошқаради.

Унга ҳамюртлари Миҳара Жун ҳамда Такаги Такуми ёрдам берса, захира ҳаками сифатида хитойлик Ма Нинг ишлайди. 

Маълумот учун, Араки Юсуке жорий мавсум жами 8 та учрашувда ишлаган. Ушбу учрашувларнинг барчаси клублар ва терма жамоалар иштирокидаги халқаро мусобақаларга тўғри келади. Эътиборли томони, ушбу ҳакам ОЧЛ гуруҳ босқичининг 4-турида "Нассажи Мозандаран" (Эрон) - "Навбаҳор" учрашувида ҳакамлик қилган. Ушбу баҳслар давомида у чўнтагидан жами 20 марта сариқ карточка чиқарган.

Осиё Кубоги-2023 | 3-тур
23.01.2024 | 16:30 (Ўзбекистон вақти)
АВСТРАЛИЯ – ЎЗБEКИСТОН
"Абдуллаҳ бин Халифа” стадиони, Доҳа
Бош ҳакам:
Араки Юсуке (Япония)
Қанот ҳакамлари: Миҳара Жун, Такаги Такуми (иккаласи Япония)
Захира ҳаками: Ма Нинг (Хитой)
ВАР: Иида Жумпеи (Япония)
АВАР: Фу Минг (Хитой)


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: UzFHM