

ОФК мазкур баҳс бўйича бир қатор статистикаларни тақдим этди. Унга кўра ушбу ўйинда майдонда энг кўп югурган футболчи Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Одилжон Ҳамробеков бўлди. У 13097 метр масофани босиб ўтган. Ундан кейинги ўринни 12146 метр масофа билан Отабек Шукуров эгаллади. Яна беш нафар футболчимиз 10 минг метрдан кўпроқ югуришган.
Австралия терма жамоаси таркибида энг кўп югурган футболчи Жексон Ирвин бўлди - 12500 метр.






