

Австралия ҳукумати Шимолий Корея терма жамоаси футболчиларини мамлакат ҳудудига киритмасликка қарор қилди. Бунга КХДРнинг ноқонуний ядро дастури сабаб бўлди.
Корейслар 8 ноябрь куни Виктория штатидаги Шеппартон шаҳрида Австралия билан ўйин ўтказишлари керак эди.
Энди учрашув нейтрал майдонда ўтиши кутилмоқда.




