Австралия 2034 йилги ЖЧ мезбонлиги учун ариза топширмайди

Sherzod Nurmatov
31 окт 2023
Австралия Футбол Федерацияси (FFA) мамлакат 2034 йилги Жаҳон чемпионати мезбонлигига даъвогарлик қилмаслигини маълум қилди.

"Биз футбол бўйича Жаҳон чемпионатини ўтказиш учун ариза бериш имкониятини ўрганиб чиқдик ва барча омилларни ҳисобга олган ҳолда, 2034 йилги мусобақада бундай қилмаслик тўғрисида хулосага келдик", – дейилади ташкилот сайтида.

Аввалроқ Халқаро Футбол Федерацияси (ФИФА) Осиё Футбол Конфедерацияси (AFC) ва Океания Футбол Конфедерасияси (OFC)ни 2034 йилги Жаҳон чемпионати мезбонлиги ҳуқуқи учун даъвогарлик қилишга таклиф қилганди. Кейинроқ Саудия Арабистони ҳам мусобақа мезбонлиги учун ариза топширганди.

Октябр ойи бошида ФИФА 2030 йилги Жаҳон чемпионати уч қитъанинг олтита давлатида ўтказилишини эълон қилди. Мусобақанинг асосий ташкилотчилари Испания, Португалия ва Марокаш ҳисобланади, бироқ турнирнинг илк ўйинлари Жанубий Америкада ўтказилади – уларга Уругвай, Аргентина ва Парагвай мезбонлик қилади.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: fifa.com