Авраам Грант: «Агар пенальтилар серияси бўлса Терридан маслаҳат оламан»

Aziz Tukhtamuradov
8 фев 2015, 23:51
Гана терма жамоаси бош мураббийи Авраам Грант Кот-д'Ивуарга қарши бўлиб ўтадиган Африка Кубоги финал ўйини олдидан пенальтилар серияси ҳақидаги саволга ҳазил аралаш жавоб қайтарди.
"Агар иш пенальтилар сериясигача етиб борса маслаҳатлашиш учун Террига қўнғироқ қиламан", - дейди Грант.

Эслатиб ўтамиз, 2008 йилги ЕЧЛ финалида "Челси" сафида айнан Терри пенальтидан фойдалана олмаган ва лондонликлар Грант қўл остида ЕЧЛ ғолиблигини қўлга кирита олмаган эдилар.

Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: chelseanews.ru