

Футболчи 11 январь куни "Пахтакор" билан шартнома имзолагани борасида клуб матбуот хизмати хабар берди. Кейинчалик Авазбек собиқ жамоасига қайтди. Бу борада у вазиятни шундай тушунтирди:
- "Пахтакор" билан шартнома имзоладим. Гарчи эркин агент бўлиб ўтган бўлсам-да, шартнома пунктларига кўра, тўлов ишлари олиб борилиши керак эди. Кейинчалик "Пахтакор" ва "Бунёдкор" бу суммани келиша олишмади. Шу сабабли "Бунёдкор"га қайтдим. Барчаси оддий, - деди Авазбек Ўлмасалиев.



