UZ

Сўнгги янгиликлар

03:57ВИДЕО. "Торино" - "Ювентус" 0:1  0 03:45ВИДЕО. "Боруссия Дортмунд" - "Вердер" 2:1   0 01:17ВИДЕО. "Реал Мадрид" - "Райо Вальекано" 1:0  0 01:00Olamsport: Альварес ва Головкиннинг учинчи жанги ўтказилади дейишмоқда, дзюдочиларимиз Хитойда ва бошқа хабарлар  0 00:45​ЛаЛига. "Реал" минимал ҳисобда ғалаба қозонди ва кучли учталикка кирди  7 00:37ВИДЕО. "Интер М" - "Удинезе" 1:0   1 00:25​Клублар ўртасида ЖЧ. "Аль-Айн" ҳам ярим финалга йўл олди  3 00:15​Икарди гол уришда давом этади, "Интер" ғалаба қозонди  5 00:05​Турин дербисини Роналду асосий таркибда бошлайди  2 23:45​Гризманнинг дубли "Атлетико"га ғалаба келтирди  1 23:30 Почеттинонинг муҳим ғалабаси, унинг юбилей муваффақиятига тўғри келди  4 23:15Сурат биздан, изоҳ сиздан!  32 22:55​Ўзбекистон МТЖ аъзолари Анталия шаҳрига етиб боришди  42 22:30ВИДЕО. "Вальядолид" - "Атлетико Мадрид" 2:3  1 22:25ВИДЕО. "Тоттенхэм" - "Бёрнли" 1:0  4

Авазбек Ўлмасалиев: “Футболчи бўлишимда акам Шерзод Ҳакимовнинг хиссаси жуда катта” Янгиликлар

Авазбек Ўлмасалиев: “Футболчи бўлишимда акам Шерзод Ҳакимовнинг хиссаси жуда катта”

“Нефтчи” клуби учун Суперлиганинг иккинчи босқичи жуда ҳам муваффақиятли бошланди.

Баҳром Ҳайдаров бошчилигидаги жамоа дастлаб сафарда АГМКни, сўнгра ўз уйида “Насаф”ни мағлуб этишга эришди. Кетма-кет ғалабалардан сўнг жамоа сўнгги поғонани тарк этишга муваффақ бўлди. “Насаф” билан ўйинда фарғоналиклар ёш футболчиси Авазбек Ўлмасалиев ҳисобни очишга эришди. 18 ёшли футболчи Шерзод Ҳакимовнинг бурчакдан ошириб берган тўпини Санжар Қувватов қўриқлаётган дарвозага жойлаб қўйди. Қизиғи Ҳакимов ва Ўлмасалиев туғишган ака-укалар. Биз “Насаф”га қарши ўйиндан сўнг Авазбек билан суҳбатлашишга қарор қилдик.

- Футболга қачон кириб келгансиз?

- Футбол билан тахминан 9-10 ёшимдан шуғулланишни бошлаганман. Футбол интернатига бориб ўша ерда ўқиганман. Биринчи мураббийим Шерзод ака Закиров бўлган. Шу фурсатдан фойдаланиб бу инсонга ўз миннатдорчилигимни билдириб ўтмоқчиман. Шу даражага чиқишимда бу инсоннинг катта хиссаси бўлган.

- Мухлисларга қачон ва қаерда туғилганингиз қизиқ.

- 2000 йилнинг 27 март санасида Фарғонада туғилганман.

- Нима учун айнан футболни танлагансиз?

- Ёшлигимда Шерзод акамга ҳавас қилиб мен ҳам албатта футболчи бўламан деб айтганман. Шу гапим ҳамон ёдимда. Яратганга шукур бу орзуим амалга ошди.



- Акангизнинг футболга кириб келишингизда қандай хиссаси бор?

- Менимча энг кўп хиссани айнан акам қўшган. Сабаби ҳар куни 2-3 маҳал машғулот қилдирарди, кўчага чиқмасдан фақат шуғулланардик. Хатто баъзида машғулотлар вақтида йиғлаганман ҳам. Мен билан бошидан Қаттиққўл бўлгани учун акамга жуда ҳам катта раҳмат айтаман. Доим бир гапни айтардилар: Сен орзуинга етишинг учун биринчи ўринда футбол бўлиши керак деб. Ҳозирги кунда бирга "Нефтчи" клубида ўйнаяпмиз. Уйда бўлсак ҳам биргаликда машғулот ўтказаверамиз. Футбол ҳаётимиз мазмунига айланиб улгурган.

- "Нефтчи"да қачондан буён ўйнаб келаяпсиз?

- 2015 йилда "Нефтчи" ёшлар жамоаси устози Баҳром Ҳайдаров менинг ўйинларимни кўриб, "Нефтчи"га таклиф қилган. Дастлаб табиийки ёшлар жамоаси сафида ўйнадим, ўтган йили асосий таркибда ўйнашни бошладим. Умуман олганда 3 йилдан бери "Нефтчи" клуби тизимидаман. Баҳром ака Ҳайдаров шу йиллар давомида мен билан тинимсиз ишлади ва ўйиним ўсишига катта хисса қўшди деб бемалол айта оламан.
 
- Ёшликда акангиздан ташқари қайси футболчиларга ҳавас қилгансиз?

- (кулади) Тўғрисини айтсам акамдан бошқа футболчини танимасдим ҳам. Хорижда Криштиану Роналдунинг ўйинлари ёқарди.
 
- "Нефтчи" таркибида турли чизиқларда ўйнаб чиқишга улгурдингиз. Асли позициянгиз қайси?

- Тўғри. Майдоннинг исталган жойида ўйнаб чиққанман. Ҳозир мураббийлар қаерга қўйишса ўша жойда тўп тепавераман. Бугунги кунда "Нефтчи"да чап қанот ҳимоячиси вазифасини бажараяпман. Ундан олдин таянч ярим ҳимоясида ҳаракат қилдим. Ўз вақтида эса хатто ҳужумда ва марказий ҳимояда ҳам ўйнаганман.
 
- Шахсан ўзингизга қайси позицияда ўйнаш кўпроқ маъқул келади?

- (бироз ўйланиб) Менга таянч ярим ҳимоясида ўйнаш ёқади. Сабаби бу ерда ўйнаган футболчидан кўпроқ югуриш талаб этилади.


 
- "Нефтчи" ниманинг эвазига лигада қолиши мумкин?

- Шонли тарихга эга бўлган "Нефтчи"ни Суперлигада олиб қолиш учун барча футболчилар, мураббийлар, ходимлар ва мухлислар бирлашган ҳолда ҳаракат қилишимиз зарур. Жамоадаги барча футболчилар "Нефтчи" учун боримизни беришга тайёрмиз. Ҳар бир ўйинга худди сўнггисидек тушаяпмиз. Шукурки узоқ давом этган қора кунлардан сўнг ғалабали серия ҳам бошланди. Худо хоҳласа биргаликда "Нефтчи"ни лигада олиб қоламиз.
 
- Кўпчилик сизни Шерзод Ҳакимовнинг укаси эканингизни билмайди. Фамилиянгиз ҳам турлича...

- Бобомнинг исмлари Ўлмасали. Уларнинг исмлари ўчиб кетмаслиги учун менга фамилия қилиб қўйишган. Акам эса дадамнинг фамилиясини олганлар. Оилада фақат менинг фамилиям Ўлмасалиев.

- Олий лигадаги дебют ёдингиздами?

- Олий лигада дебютим ўтган йили "Бунёдкор"га қарши ўйинда содир бўлган. Мамлакатимиздаги энг муҳташам стадионлардан бирида илк бор майдонга тушгандим. Ҳаяжон жуда ҳам кучли бўлганди.
 
- Олий лигада биринчи голингиизни "Машъал"га урган эдингиз...

- Биринчи голимни сўз билан таърифлаб бера олмайман. Ўтган йил Фарғонада "Машъал"ни қабул қилганмиз. Ўша учрашув охирида рақиб дарвозасига олий лигадаги биринчи голимни ургандим.
 
- Мухлисларга тилакларингиз борми?

- Албатта. "Нефтчи"ни қўллаб-қувватлаётган барча мухлисларга раҳмат айтаман. Худо хоҳласа бундан буёғига мухлисларимизни фақат ғалабалар билан хурсанд қиламиз деб умид қиламан.


 
- Матбуот орқали кимларга раҳмат айтмоқчисиз?

- Жамоадошим Аброр исмоилов ва ўзимнинг номимдан Вадим Карленович Абрамовга катта раҳмат айтиб қоламан. У ва Баҳром Ҳайдаров доим камчиликларимни айтиб машғулотларда қандай ишлашимни кўрсатиб туришган.
 
- Баҳром Ҳайдаров қандай мураббий? Унинг қайси жиҳатлари кучли?

- Баҳром ака Ҳайдаров барча нарсани ақл билан ҳал қиладиган, шошилмасдан яхшилаб ўйлаб кейин ишл қиладиган. Ҳамма билан тил топиша оладиган, ким ҳаракат қилса ўшани майдонга туширадиган мураббий. Ёш футболчиларга қўрқмасдан имкон берадиган мутахассис.
 
- Футболдаги орзуингиз нима?

- Энг катта орзуим Ўзбекистон миллий терма жамоаси билан бирга Жаҳон чемпионатига чиқиш. Қолган орзуларим ҳақида биринчиси амалга ошганидан кейин айтаман.
 
- "Насаф" билан ўйинда гол уришдан ташқари жароҳат ҳам олдингиз. Видеода бу жуда ҳам қўрқинчли кўринди...

- Худога шукурки барчаси жойида. Жароҳатим жиддий бўлиб чиқмади. Худо хоҳласа тахминан икки ҳафталарда аста-секин машғулотларга қайтаман. Жароҳатимни клуб шифокори Муҳиддин ака ва кореялик шифокорлар кўришди, суягим синмаган, оёғим кескин қайрилиб кетгани ва мушакларим чўзилгани аниқланди. Насиб қилса яқин орада майдонга қайтаман.

Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: +11   

Фикрлар

+4   
27 сен 11:44:29
TheThunder
Укажон тезроқ соғайиб кетгин илойим
+2   
27 сен 14:32:59
Zafar Toxirov
Uka omadizi bersin akez kim nima desin Òzbekistondegi sara xujumchilardan biroz xarakteri oģir lekin yaxshi ijrochi akez singari futbolchi bòling ollox silarga omad bersin Sherzodbek ukez sizi yòlizi bersin omin
+1   
27 сен 17:39:59
ELYORBEK_FCB
Хурматли журналистлар! Футболчиларимиз хакида купрок малумот булиши керак. Уларнинг ампуласи, фаолият бошлаган йили, расмий уйинларда урган голлари сони шулар хакида алохида малумот туплаб бориш керак. Бу нарса мухлисларга хам кизик. Ким билади келажакда бизда хам жахон даражасида футболчилар етишиб чикса. Чемпионатимизни хам савияси ошяпти. Худо холаса суперлигамиздан фахрланиб юрамиз!
+1   
27 сен 15:58:26
реал мадрид777
Эх Авазбек акендан фахрланур Шер хаётаям фудболдаям жуда зур бола сизларга эса ака ука Дурмоновларни йулини берсин яна бир бор омад укатой
+1   
27 сен 14:59:38
Fkneftchi
Omad ukam senga
   
17 окт 12:17:05
FC RM
Zor
-4   
27 сен 11:42:16
Farhod_bek1990
Xafa bo'lma ukam akang tuzuk futbolchi bo'lmagani yetmaganidek, salgina odamiylikdan ham yiroqda. Vaqtni cho'zish , futbolchi va muxlislar bilan irushishdan boshqasiga yaramaydi. Buni ko'b bor isbotlagan. Kelgusidagi faoliyatingga omad. Akangga o'xshama ukam.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Эшитдик-да! Мирзаҳаким Тўхтамирзаев яна шарҳга қайтди Эшитдик-да! Мирзаҳаким Тўхтамирзаев яна шарҳга қайтди
Таниқли спорт шарҳловчиси Мирзаҳаким Тўхтамирзаев бир неча йиллардан...  162
РАСМАН: Икром Алибоев "Сеул" футболчисига айланди РАСМАН: Икром Алибоев "Сеул" футболчисига айланди
Суперлиганинг якунланган мавсумида "Локомотив" шарафини...  68
Ким кучли эди? Рауль ёки Инзаги Ким кучли эди? Рауль ёки Инзаги
Бир неча йиллар олдин жаҳон футболи юлдузи бўлган футболчилар...  71
Эшитдик-да: "Локомотив"да даҳшатли йўқотишлар бўлади Эшитдик-да: "Локомотив"да даҳшатли йўқотишлар бўлади
Суперлиганинг амалдаги чемпиони таркибида қатор ўзгаришлар рўй бериши ...  59
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг