

"Матрасчилар" раҳбарияти англияликка ўзга клубларнинг қизиқишидан ҳимояланиш учун ўйинчи билан шартнома имзолашга қарор қилди. МЮ Триппьер билан шартнома имзолашни хоҳламоқда.
Кевин "Атлетико"га 2019 йилнинг ёзида Лондоннинг "Тоттенхэм" клубидан ўтган эди. Унинг испан гранди билан тузган шартномаси 2022/23 йилги мавсумга қадар мўлжалланган.
Ҳимоячи жорий мавсум Ла Лига доирасидаги 28та ўйинда майдонга тушиб, 6та ассист қайд этди.




