“Атлетико” тарихидаги энг қиммат футболчи: “Мен ёшлигимдан “Барселона”да ўйнашни орзу қилганман”
19 июл 2023 09:54
Янгиликлар
“Атлетико” тарихидаги энг қиммат футболчи: “Мен ёшлигимдан “Барселона”да ўйнашни орзу қилганман”
“Атлетико М” ҳужумчиси Жоау Феликс ёшлигидан “Барселона” мухлиси эканлигини маълум қилди.
“Мен “Барселона” учун ўйнашни истайман. Бу клуб доим мени қалбимда биринчи рақамли бўлган ва мен улар сафида ҳаракат қилишни истайман. “Барселона” футболчиси бўлиш ёшлигимдаги орзуим. Агар бу амалга ошса, мен биринчи бўлиб бу ҳақида хабар бераман”,-деди Жоау Феликс.
23 ёшли футболчи “Атлетико”га 2019 йилда 126 миллион евро эвазига келиб қўшилганди. У мадридликлар тарихидаги энг қиммат трансфер ҳисобланади.
Фикрлар