"Атлетико" Шомуродовнинг жамоадошига қизиқмоқда
08 янв 2024 12:37
Янгиликлар
"Атлетико" Шомуродовнинг жамоадошига қизиқмоқда
Диего Симеоне жамоаси "Кальяри" ярим ҳимоячиси Наитан Нандесни кузатиб бормоқда.
Италиянинг "Кальяри" клуби ярим ҳимоячиси Наитан Нандесга Мадриднинг "Атлетико"сидан қизиқиш мавжуд, деб хабар берди "Mística Uruguaya".
Хабар қилинишича, 28 ёшли уругвайлик футболчининг атрофидагилар "Атлетико"нинг қизиқишларини тасдиқлашган, улар Уругвай терма жамоаси ярим ҳимоячиси учун "Интер" билан рақобатлашиши керак.
Наитан Нандес жорий мавсум "Кальяри" сафида 16 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 1 та голли пас узатди.
Маълумот учун, "Кальяри" жамоасида Ўзбекистон МТЖ сардори Элдор Шомуродов ижара асосида тўп тепади. У жорий мавсум 13 та ўйинда қатнашиб, 2 та голга ассистентлик қилди. Ҳозирда ҳужумчи миллий терма жамоа билан Қатарда бўлиб турибди, аммо жароҳати боис якуний қайдномадан тушиб қолиши мумкин.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
АПЛ. "Арсенал" "Астон Вилла"нинг ғалабали сериясига нуқта қўйди. МЮ аутсайдерни мағлуб эта олмади
ОЧЛ 2 плей-офф босқичига қуръа ташланди: Роналду етакчилигидаги "Ал Насср" "Арқадағ" билан ўйнайди
Месси "Америка қироли" мукофотини қўлга кирита олмади. Уни "Фламенго" ярим ҳимоячиси ортда қолдирди
Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди
Фикрлар