"Атлетико" сардори Коке ғалабалар сони бўйича клуб тарихидаги энг яхши ўйинчига айланди

Alisher
20 дек 2020, 10:37
"Атлетико" кеча Ла Лига 14-тур доирасидаги "Эльче"га қарши ўйинда 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ўйиндан сўнг "Атлетико" сардори Коке ғалабалар сони бўйича клуб тарихидаги етакчига айланди - 280.

Испания терма жамоаси хавбеки бу борада Аделардо Родригес Санчесдан ўзиб кетди. "Атлетико" эса Ла Лига жадвалида етакчилик қилмоқда.

Қайд этиш керакки, Коке "Атлетико" тизимига 8 ёшида, яъни 2000 йилда келган ва шундан бери "матрасчилар" шарафини ҳимоя қилади.


AlisherМуаллиф
Манба: atleticodemadrid.com