"Атлетико" "Сан-Паулу" ярим ҳимоячиси Кайони ижарага олади

Aslanov Jasurbek
1 июл 2015
"Валенсия"га ўтиши кутилаётган "Сан-Паулу" ярим ҳимоячиси Родриго Кайо фаолиятини "Атлетико"да давом эттиради.

"Матрасчилар" 12,5 млн. евро эвазига харид қилиш ҳуқуқи билан футболчини бир йилга ижарага олди.

Кайонинг "Валенсия"га ўтиши борасида июннинг ўрталарида расман маълум қилинган эди, аммо у тиббий кўрикдан ўта олмади. "Кўршапалак"лар футболчининг тиззасида муаммо аниқлашди ва хариддан воз кечди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com