"Атлетико" президенти: "Месси - дунёнинг энг кучли футболчиси"
07 май 2021 17:16
Янгиликлар
"Атлетико" президенти: "Месси - дунёнинг энг кучли футболчиси"
"Атлетико" президенти Энрике Сересо "Барселона" форварди Лионель Мессининг келажаги ҳақида гапирди.
"Бу дунёнинг энг яхши ўйинчиси. "Барселона" клубнинг молиявий ҳолатидан қатъий назар, уни сақлаб қолиш учун бор имкониятини ишга солади деб ўйлайман. Мен бу нима билан тугашини билмайман ва бу биз учун ҳам қизиқ.
Месси Испания лигаси учун муҳим роль ўйнайди, у чемпионат ривожини рағбатлантиради. У барча йигирма жамоа учун ҳам муҳим.
Мессидан ташқари "Барса"дан менга Пике ёқади, Жерар зўр йигит ва ажойиб марказий ҳимоячи", - дейди Сересо.
"Атлетико" эртага, яъни 8 май куни "Барселона" билан ўйнайди. Агар Мадрид клуби каталонияликларга мағлуб бўлса, унда Ла Лига етакчилигини қўлдан бой беради.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр
Фикрлар