

"Матрасчилар" бир ой ичида Ла Лигадан қайсидир ўйинчини харид қилишлари мумкин. Чунки "Арсенал" товон пулини тўлагани учун Парти билан амалдаги шартнома бир томонлама бекор қилинган эди.
"Атлетико" шорт-листида "Валенсия" ярим ҳимоячиси Жоффре Кондогбиа ҳам бор. Майдон маркази айнан 27 ёшли франциялик футболчи билан кучайтирилиши кутилмоқда.
Маълумот учун, Кондогбиа Ла Лиганинг жорий мавсумида 5 та ўйин ўтказган.



