

Манбанинг маълум қилишича, мадридликлар спорт директори Андреа Берта аллақачон футболчининг агенти Жорже Мендеш билан алоқага чиққан.
"Атлетико" Отамендига ёзда жамоани тарк этадиган Диего Годинга ўринбосар сифатида қарамоқда.
Олдинроқ Хосеп Гвардиола унга етарлича ўйин амалиёти бермаса "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкинлиги хабар қилинган эди.

Эслатиб ўтамиз, аргентиналикнинг "Ман Сити" билан шартномаси 2022 йилнинг июнь ойига қадар мўлжалланган. Жорий мавсум у 31та ўйинда иштирок этди ва битта гол урди.



