

Мундо Депортиво хабарига кўра, «Атлетико» «Манчестер Юнайтед»га 22 ёшли англиялик футболчининг трансфери бўйича сўров юборган ва бунга жавобан инглизлар 58 миллион евролик чек жўнатишган. Қайд этилишича, «Атлетико» инглизларнинг бундай талабларидан «шокка» тушиб қолган.
Испаниядаги илк мавсумида 22 ёшли Гринвуд «Хетафе» сафида барча мусобақаларда 27 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди. Трансфермаркт портали Гринвуднинг нархини 15 миллион еврога баҳолаган.



