"Атлетико" Коларовни харид қилмоқчи

Aslanov Jasurbek
29 дек 2018
"Атлетико" ҳимоячиси Лукас Эрнандес жамоани тарк этса, "матрасчилар" "Рома" футболчиси Александр Коларовни харид қилишга уриниб кўради.

Маълумотларга кўра, Коларов Мадрид клуби устози Диего Симеоне эътиборига тушиб қолди. "Атлетико" 33 ёшли футболчи борасида Рим клубига сўров жўнатди.

Олдинроқ, "Бавария" 22 ёшли Эрнандесни 80 млн. евро эвазига сотиб олмоқчи эканлиги эълон қилинган эди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Football Italia