

Москванинг "Локомотив" жамоаси ҳужумчиси Лука Жоржевич тиббий марказлардан бирига 20 минг еврога ускуналар сотиб олди.
"Атлетико" ҳимоячиси Стефан Савич Черногория шифохоналари учун 40 минг еврога жиҳозлар харид қилди, шунингдек Мойковац шаҳридаги соғлиқни сақлаш марказига 5 минг евро хайрия қилди. "Монако" форварди Стеван Йоветич ҳам 50 минг еврони аямади.
Черногория футбол иттифоқи Подгорица, Беран ва бошқа шаҳарлардаги шифохоналар учун жами 150 минг еврога тенг ускуналар харид қилишди.



