"Атлетико" футболчиси "Ал-Садд"га ўтди

Aslanov Jasurbek
3 июл 2018
"Атлетико" ярим ҳимоячи Габи Фернандес "Ал-Садд"га ўтди.

Томонлар 2 йиллик битимни имзолашди.

Габи 2015 йилдан бери "Ал-Садд" шарафини ҳимоя қилаётган "Барселона" собиқ ярим ҳимоячиси Хави билан бир жамоада тўп тепади.

Олдинроқ, Қатар клуби 34 ёшли футболчига 19 млн. евролик 3 йилга мўлжалланган шартнома таклиф қилаётгани эълон қилинган эди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: twitter.com/AlsaddSC