

Мадрид клуби ҳали ҳам 22 ёшли футболчига ишонади. "Атлетико"да уни "дахлсиз" дейишади. Бу мавқеига "Ман Сити" ёки "Барселона" томонидан қизиқиш таъсир ўтказмайди.
Португалияликни қишда ҳам, ёзда ҳам қўйиб юборишмоқчи эмас.
Эслатиб ўтамиз, "Атлетико" Феликс учун 127 миллион евро тўлаган. Бу "рохибланкос" тарихидаги энг қиммат трансфер.
Феликс жорий мавсум "Атлетико" таркибида барча мусобақаларда 18та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол ва 2та ассист қайд этди.



