"Атлетико" Диего Костани сотиб олиб, кейин ижарага бериб юбормоқчи

Tolibjon Qosimov
16 авг 2017, 20:27
"Челси" ҳужумчиси Диего Коста барибир ушбу ёзда "Атлетико"га ўтадиган кўринади.

Бу ҳақда "La Voz de Galicia" хабар берди. Келтирилишича, "матрасчилар" форвардни сотиб олишади ва "Депортиво"га ижарага бериб юборишади. Сабаби, мадридликлар 2018 йилнинг 1 январига қадар янги ўйинчиларни рўйхатдан ўтказа олишмайди. Шу билан бирга, "Атлетико" Коста маошининг бир қисмини тўлаб боради.



Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: La Voz de Galicia