

“Симоненинг жамоани тарк этиши, Гризманни клубни тарк этишидан оғирроқ бўлади. Диего ўз фалсафаси, иш услуби билан клубимизни юқори босқичга олиб чиқди. Жамоани одатда бир футболчи эмас, балки мураббий бошқаради”, дейди мутахассис El Transistor кўрсатувида қилган чиқишида.



