"Атлетико", "Бенфика" ва "Уотфорд"да ишлаган мутахассис "Ал-Ҳилол" бош мураббийи бўлади

Aslanov Jasurbek
1 май 2018, 13:35
"Атлетико", "Бенфика" ва "Уотфорд" собиқ мураббийи Кике Санчес Флорес Саудия Арабистонининг "Ал-Ҳилол" клубини бошқариши мумкин.

Мутахассиснинг сўнгги иш жойи "Эспаньол" бўлган.

Ahdaaf берган маълумотларга кўра, Саудия Арабистони клуби Кике Санчес Флорес билан келишиб олган. Бундан ташқари, саудияликлар "Саутемптон" ҳимоячиси Майа Йошидани ҳам ўз сафига қўшиб олиш ниятида. "Ал-Ҳилол" президенти Сами Ал Жабрнинг сўзларига кўра, жамоа тез орада чет эллик мураббий ва ҳимоячи борасида расмий баёнот беради.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Ahdaaf