"Атлетико" "Барселона"нинг собиқ мураббийини таклиф қилиши мумкин
02 ноя 2022 21:01
Янгиликлар
"Атлетико" "Барселона"нинг собиқ мураббийини таклиф қилиши мумкин
"Атлетико" Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичида муваффақиятсизликка учради.
Сешанба куни меҳмонда “Порту”дан мағлуб бўлган (1:2) “матрасчилар” гуруҳда сўнгги ўринни эгаллади ва ҳатто Европа Лигаси йўлланмасидан ҳам маҳрум бўлди.
ОАВда "Атлетико" бош мураббий сифатида Диего Симеонени алмаштириши мумкинлиги ҳақида миш-мишлар тарқалмоқда. Манбанинг хабарига кўра, бир вақтлар "Барселона"да ишлаган Луис Энрике "матрасчилар"нинг янги мураббийи бўлиши мумкин. Манбага кўра, Мадрид клуби аллақачон Энрикенинг вакиллари билан боғланган.
Луис Энрике айни дамда Испания терма жамоаси бош мураббийи ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, Диего Симеоне “Атлетико”ни деярли 11 йилдан бери бошқармоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонида Ҳамробеков тўп тепаётган "Трактор"га ютқазди
МЛС. Мессининг супер ўйини "Интер Майами"ни ярим финалга олиб чиқди
Винисиус "Реал"дан йилига 30 млн. евро талаб қиляпти, аммо "Реал"...
Ла Лига. "Реал" "Эльче" билан ўйинда қоқилди, аммо биринчи ўринда қолди — "Барселона" билан орадаги фарқ 1 очко
Фикрлар