"Атлетик" ПСЖ футболчиси билан шартнома имзолашга яқин

Alisher
16 авг 2022
ПСЖ ярим ҳимоячиси Андер Эррера ушбу ёзда "Атлетик"га қайтиши мумкин.

Бильбао клуби унга "2+1" кўринишидаги шартнома таклиф қилади.

32 ёшли Эррера ўтган мавсум Париж клуби сафида барча мусобақаларда 28та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол ва 2та ассист қайд этди.

Эррера бунгача 2011-2014 йиллар давомида басклар сафида ўйнаган ва шундан сўнг "Манчестер Юнайтед"га 36 млн еврога сотилган.


AlisherМуаллиф
Манба: Sport.es