

Журналист Николо Скиранинг таъкидлашича, Пьерлуижи Голлини фаолиятини "Монца"да давом эттириши мумкин.
Маълум бўлишича, 27 ёшли италиялик Бергамо клубини тарк этмоқчи. Италия чемпионатининг элит дивизионида дебют мавсумини ўтказадиган "Монца" эса дарвозабоннинг хизматларига қизиқмоқда.
Голлини 2021/22 йилги мавсумда "Тоттенхэм"да ижара асосида ўйнади. У "шпорлар" сафида 10 та ўйинда 11 та гол ўтказиб юборди ва 2 та ўйинда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.



