"Аталанта" ўз ҳужумчисини 35 млн. еврога сотмади

Aslanov Jasurbek
2 июл 2023
"Манчестер Юнайтед" "Аталанта" ҳужумчисини сотиб олишга уриниб кўрди.

Гап Расмус Хойлунд ҳақида кетмоқда.

Маълумотларга кўра, "Аталанта" манкунианларнинг 35 млн. евролик таклифини рад этган. Улар 20 ёшли ҳужумчини 40-45 млн. еврога баҳолашмоқда.

Данияликка қизиқаётганлар сафида "Ювентус" бор. Улар ушбу трансфер учун ўз футболчиларидан бирини алмашиши мумкин.

Хойлунд сўнгги мавсум А Сериянинг 32та учрашувида майдонга тушиб, 9та гол урди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Corriere dello Sport