"Аталанта" Бога билан шартнома имзолаши мумкин

Alisher
20 июл 2021
"Сассуоло" хавбеки Жереми Бога фаолиятини Бергамо клубида давом эттириши мумкин.

Ивуарлик ўйинчининг хизматларига "Аталанта" қизиқиш билдирмоқда.

Бергамоликлар раҳбарияти Богани трансфер ойнасида жамоадан кетиши мумкин бўлган Йосип Иличичнинг ўринбосари сифатида кўрмоқда.

Бога ўтган мавсум Италия чемпионати доирасидаги 27та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол ва 2та ассист қайд этди.


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/NicoSchira