

"Sky Italia" хабарига кўра, Бергамо клуби 22 ёшли португалияликни бир мавсумга сотиб олиш имконияти билан ижарага олмоқчи. "Аталанта" футболчи борасида "канонирлар" билан музокараларга киришган.
Олдинроқ футболчига "Марсель" ҳамда "Брайтон" каби клублардан қизиқишлар борлиги айтилганди.
Ўтган мавсумда Тавареш "Арсенал" таркибида барча турнирларда 28 ўйинда 1 гол ва 2 ассист қайд этди.



