UZ

Сўнгги янгиликлар

14:29Романо: Испания ва Аргентина терма жамоалари футболчилари Финалиссима ўйинида майдонга тушишга тайёр эди  0 14:01Эшли Коул Италия клуби бош мураббийи этиб тайинланди  0 13:33Гави майдонга қайтиши ҳақида: "Флик доимо мен билан бирга эди, худди отамдек"  0 13:05"Бунёдкор" академияси раҳбари билан очиқ-ойдин суҳбат  1 12:49Кутилмаган бурилиш: Гвардиола Европа терма жамоасига мураббийлик қиладими?  7 12:26Левандовски фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин  3 11:58"Реал" кутилмаган трансферга тайёрланмоқда  5 11:20Ўйин давомида биттагина зарба. У "Сити" "Арсенал"дан 9 очко ортда қолиб кетишига етарли бўлди  1 10:55"Барселона" президентлигига қайта сайланган Лапорта нималар деди?  1 10:27Африка қитъасида дунёдаги энг катта стадион қурилмоқда  5 09:50МЮ раҳбари Майкл Кэррикни доимий бош мураббий қилмоқчи эмас  17 09:21Расман. Бразилиялик футболчи "Каттақўрғон" аъзоси  2 08:52"Сурхон"ни янги бош мураббийи ким бўлиши маълум  2 08:23Исломбек Исмоилов тарихга кирди  11 07:54"Барселона" президентлик сайловлари натижаларини эълон қилди  10

"Астон Вилла" Коутиньони харид қилди Янгиликлар

"Астон Вилла" Коутиньони харид қилди

"Барселона" вингери Филиппе Коутиньо "Астон Вилла"да қолади.

Журналист Николо Скиранинг хабарига кўра, клуб ўйинчини "кўк-анорранглилар"дан харид қилди ва 2026 йилга қадар шартнома имзолади. Битим нархи ҳозирча номаълум.

Коутиньо "Камп Ноу"га 2018 йилнинг қишида "Ливерпуль"дан 135 млн евро эвазига ўтганди. У бир йил давомида "Бавария"да ижара асосида ўйнади, аммо немис гранди уни харид қилишни хоҳламади. Филиппе Каталония клуби таркибида жами 106та ўйинда майдонга тушиб, 25та гол ва 14та ассист қайд этди.

Бразилиялик ушбу йилнинг январида "Астон Вилла"га ижара асосида ўтган эди. 29 ёшли ўйинчи жорий мавсум АПЛ доирасидаги 16та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол ва 3та ассист қайд этди. Transfermarkt уни 20 млн еврога баҳоламоқда.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика