UZ

Сўнгги янгиликлар

18:59Футзал. Ўзбекистон Россияга қарши ўйинда даҳшатли камбэк қайд этиб, ғалабага эришди  0 18:47Азиз Амонов — "Динамо" футболчиси  1 18:25"Арсенал" мухлислари учун хушхабар  0 17:39"Насаф": Шароф Муҳитдинов билан шартнома узайтирилди  1 16:46Филипе Луис Европа клубини бошқармоқчи  5 16:06"Ливерпул" Бразилиянинг ёш иқтидорларидан бирини нишонга олди  1 14:5241 ёшли Тьяго Силва эркин агентга айланди  1 13:58Рауф Инилеев: "Мундиал арафасида ҳеч ким жароҳат олмаслиги муҳим, чунки захирамизда бошқа Шомуродов, Юсупов ва Ҳусанов йўқ"  9 13:55Пауло Дибала энди "Рома"га керак эмас  3 13:22“Рома” Мадрид клуби ўйинчисини қишда ўзига жалб қилмоқчи  0 13:02TVCOM'да бугунги тақвим: OCTAGON 83 жанглари ва бошқалар  0 12:43Норчаев Германияда операция қилинди. У қачон сафга қайтади?  3 12:11МЮ ва "Ньюкасл" португалиялик ярим ҳимоячи учун кураш олиб боради  3 11:38"Ман Сити" хавбеки Эчеверри бошқа клубларга ҳам қизиқ. "Байер"даги ижара ўйин амалиёти етишмаслиги сабабли бекор қилиниши мумкин  0 11:26"Ғазалкент" футбол клуби қайтди   6

"Астон Вилла" Азарни АПЛга қайтармоқчи Янгиликлар

"Астон Вилла" Азарни АПЛга қайтармоқчи

Премьер-лига клуби ажойиб юришни амалга ошириб, Эден Азарни юлдузга айлантирган лигага қайта олиб келмоқчи.

Январь ойида 32 ёшга тўладиган бельгиялик юлдуз 2019 йилда 100 млн фунт эвазига "Реал"га ўтганидан бери жисмоний ҳолати ва формаси учун кураш олиб борди. 

"Қироллик клуби" таркибида Ла Лигада 51 та ўйин ўтказиб, 4 та гол урган футболчининг трансфери матбуот томонидан яхши баҳоланмади. "Челси" собиқ вингерининг Мадрид клуби билан шартномаси тугашига 18 ой қолди. 

Хабарларга кўра, Азар янги йилнинг илк ойидаёқ жамоасини алмаштириши мумкин. Шу йилнинг январида Филиппе Коутиньо билан ажойиб битим имзолаган "Астон Вилла" Эден Азар борадиган навбатдаги манзил сифатида муҳокама қилинмоқда. 

Ҳозирда Унаи Эмери бошқарувида бўлган клуб футболчига ўзи учун омадли бўлиб чиқмаган "Бернабеу"дан қочиш йўлини таклиф қилади. Мураббий ҳужумни унинг ҳисобига кучайтириш ниятида.

Эден Азар Қатардаги Жаҳон чемпионатида Бельгия терма жамоаси сардори сифатида иштирок этади ва бу унга ўзини "реклама қилиш" имконини беради. У АПЛга қайтишга қарши эмас. Шунингдек, чемпионатнинг кўплаб жамоаларидан қизиқишлар борлиги хабар қилинмоқда.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика