"Астон Вилла" АПЛга чиқса, Терри "Челси" билан ўйнайдими?

Aslanov Jasurbek
24 май 2018, 10:49
"Астон Вилла" ҳимоячиси Жон Терри ўз клуби билан шартномани узайтиради.

Терри "Челси"ни тарк этаётганида, собиқ жамоасига қарши ўйнамаслик учун Чемпионшип клубига ўтган эди. Энди "Астон Вилла" Премьер-лигада ўйнашга яқин турибди. Агар улар "Фулхэм"ни мағлуб этишса, АПЛ йўлланмасини қўлга киритишади. Ҳимоячи шартномасига янги банд киритмоқчи. Унга кўра, Терри "Челси"га қарши баҳсларда майдонга тушмайди.

Жон Терри 1998-2017 йилларда "Челси" шарафини ҳимоя қилган. Футболчи клубда 713та ўтказиб, 66та гол урган.

"Астон Вилла" - "Фулхэм" ўйини 26 май куни Лондондаги "Уэмбли" стадионида бўлиб ўтади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: The Telegraph