

29 ёшли ҳужумчи фаолиятини "Астон Вилла"да давом эттиради. Шартнома уч йилга мўлжалланган. "The Athletic" маълумотига кўра, трансфер суммаси 30 млн фунтни ташкил қилган.
Ўтган мавсумда Ингз АПЛнинг 29 ўйинида 12 гол урди ва жамоасининг тўпурарига айланди.



