UZ

Сўнгги янгиликлар

14:31Ўзбекистон бир киши кам Эронни ютолмаган, аммо гуруҳда биринчи ўринни сақлаб қолган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 14:10Киммих: "Ўйинлар камайса, жароҳатлар ҳам камаяди деб ўйламайман"  0 13:42"Ньюкасл" Франция чемпионати голеадорига қизиқиш билдирмоқда  0 13:13"Жирона" спорт директори "Манчестер Сити" таклифини рад қилди  0 12:47"Мени дарвозабон сифатида муҳокама қилишларини хоҳлайман" — Шенсни  0 12:20Дурангдан қониқмадим  40 12:12БАА терма жамоасида Ўзбекистон билан ўйиндан аввал жиддий йўқотиш бор  8 12:01А Сериянинг сентябрдаги энг яхши футболчиси аниқланди  0 11:36Катанец нега ҳимоячи ўрнига ярим ҳимоячи, ярим ҳимоячи ўрнига эса ҳимоячини чақиради?   17 10:48Ди Канио: "Бу иши учун МЮ директорларини қамаб қўйган бўлардим"  4 10:37Про лига. 20-турнинг қолдирилган учрашувини Шавкат Насибуллаев бошқариб боради  0 10:15Ўзбекистон МТЖ: Ашурматов ўрнига бошқа футболчи чақирилди  34 10:07Гюлер: "Анчелотти билан муаммолар йўқ"  0 09:34Испания Суперкубоги форматида ўзгариш бўлди  0 08:58"Арсенал"нинг яна бир етакчиси терма жамоада жароҳат олди  1

Асрор Алиқулов: "Йигитлар сўнгги дақиқаларда ҳам куч топа олаётганликлари бизни хурсанд қилади" Янгиликлар

Асрор Алиқулов: "Йигитлар сўнгги дақиқаларда ҳам куч топа олаётганликлари бизни хурсанд қилади"

Про-лиганинг 18-туридан ўрин олган "Машъал" - "Навбаҳор-фарм" (2:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Асрор Алиқулов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Оғир ўйин бўлди. Дастлабки бўлимда ҳам вазиятлар яратдик, бироқ фойдалана олмадик. Иккинчи бўлимда вазиятларимиз сони янада кўпайди ва иккита гол киритдик. "Навбаҳор-фарм" бутун ўйин давомида бизга бўш худудлар тақдим этмасликлари қийин эди. Сўнги дақиқаларда имкониятларимиз бўлди, фойдаландик ва ғалабага эришдик.

- Петровнинг захирада қолганлигига сабаб нима?

- Петров маҳоратли футболчи. Унда кичик жароҳат бор ва шу сабабдан ҳам уни захирадан майдонга туширдик.

- "Машъал" охирги ўйинларда сўнгги дақиқаларга келиб гол ураяпти. Бу сизнинг кўрсатмангизми?

- Йўқ, бундай кўрсатма бермаймиз. Ўйин бошиданоқ гол уришга ҳаракат қилдик, бироқ фойдалана олмадик. Йигитлар сўнгги дақиқаларда ирода кўрсатиш учун ўзида куч топа олаётгани бизни хурсанд қилади.

- Мавсум ўртасида жамоага келиб қўшилдингиз. Раҳбариятнинг муносабати қандай ва Сизга қанақа вазифа қўйилган?

- Раҳбарият футбол учун барча шароитни яратиб берган. Вазифани бажариш ўз қўлимизда. Минимум вазифамиз кучли бешликка кириш ва Суперлига йўлида охиригача курашамиз.

- "Машъал"нинг кучли учликка кириш имкониятларини қандай баҳолайсиз?

- Назарий жиҳатдан имкон бор. Бироқ бизда ҳозир ҳужум билан боғлиқ муаммоларимиз мавжуд. Ўйинлар давомида кучайиб борамиз.

Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика