UZ

Сўнгги янгиликлар

22:01АПЛ. "Ман Сити" ва "Тоттенхэм"да ғалаба, "Челси"да эса дуранг  27 21:52"Лидс" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  6 21:49"Бетис" — "Барселона". Таркиблар маълум  4 21:46Бундеслига. "Бавария"дан 5:0, "Байер" эса меҳмонда мағлубиятга учради  0 21:20Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда "Коняспор" билан дуранг ўйнади, Алиқулов 90 дақиқа ҳаракат қилди  1 21:15"Интер" — "Комо". Таркиблар маълум  2 21:02"Башакшехир" — "Фенербахче". Таркиблар маълум  18 20:00Ўзбекистон U-21 га Иордания ва Қатарга қарши ўйинлар учун кимлар чақирилди?  3 19:28АПЛ. "Астон Вилла" 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Арсенал"ни мағлуб этди ва жадвалда иккинчи ўринга кўтарилиб олди  35 17:49"Нефтчи" янги мавсум олдидан Ислом Исмоилов иштирокида матбуот анжумани ўтказди  18 17:30Достон Турсуновнинг ягона голи жамоасига ғалаба келтирди   2 17:04Лига ишчи гуруҳи Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони билан ишлашда давом этмоқда  2 17:03Эшитдик-да! "Қўқон-1912" бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров клубда қолмоқчи эмас  3 16:54“Бунёдкор” Кривокапич билан шартномани икки йилга узайтирди  1 15:55"Барселона" туман туфайли "Бетис" билан ўйинга ўз вақтида учиб кетолмади  5

Асрор Алиқулов: "Суперлигага чиқиш ёки чиқмасликни билмадим, лекин охиригача курашамиз" Янгиликлар

Асрор Алиқулов: "Суперлигага чиқиш ёки чиқмасликни билмадим, лекин охиригача курашамиз"

Про лига 16-туридан ўрин олган "Шўртан" - "Турон"(1:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Асрор Алиқулов фикрларини билдириб ўтди.

"Агарда бугун ғалаба қозонганимизда имкониятларимиз ошар эди. Уч кун олдин оғир ўйин ўтказган эдик. Футболчиларни руҳий ва жисмоний томонган тайёрлашга ҳаракат қилдик. Уларда ғалаба учун иштиёқ катта эди. Учашувни яхши бошладик, бўлим ўрталарида устунликни рақибга бериб қўйдик. Стандарт вазиятлар бизнинг жорий мавсумдаги энг ожиз нуқтамиз бўлиб қолди. Кўп гол ўтказиб юборяпмиз. 

Ҳужумга якуний нуқтани қўйиш устида машғулотларда ишлаяпмиз. Зич ҳимояни ёриб ўтишда маҳорат талаб этилади. Бундай пайтда тезроқ ўйнаш керак. Тез ҳаракат қилиш, тез фикрлаш устида кўп ишлашимиз кераклиги сезилиб қоляпти. 

Биринчи ўтказиб юборилган голда ҳимоячилар айбдор эди. Рақиб тўп узатади, ким биринчи бўлиб етиб келса имкониятдан фойдаланиб гол уради. Бу ерда ярим метр ҳам рол ўйнайди. Қисқа вақт ичида футболчиларни тиклашга ҳаракат қилдик, мана бугун Салоҳиддин Саноқулов ҳали тайёр эмаслиги кўриниб қолди. У ҳали ёш футболчи, Про лигада илк бор тўп тепяпти. Ёшларни қўллаб-қувватлаймиз. Кейинги ўйинга тикланишга вақтимиз етарлича бўлади деб ўйлайман. 

Суперлигага чиқиш имконияти ҳақида мавсум бошида ҳам айтиб ўтганман. Мен машғулотларни олиб бораман, футболчиларнинг савиясини яхши биламан. Рақибларни ўрганамиз. Майдонда катта жисмоний ҳажмдаги ишни бажарадиган ва жамоани ортидан эргаштира оладиган футболчи бизда етишмайди. Битта нарсани айтишим мумкин, биз ҳар бир ўйинда охиригача курашамиз. Фақат шу томонлама нимагадир эришишимиз мумкин. Суперлигага чиқиш ёки чиқмасликни билмадим, лекин охиригача курашамиз.

Самандар Шодмонов фаолиятини якунлаш борасида ўзи қарор қабул қилади. Тезкор футболга жисмоний куч керак. Бу футболчига ёш томонлама ҳам оғирлик туғдиради. Қайсидир ўйинларга бизга ёрдам бериши мумкин. Лекин бугунгидек юқори савиядаги жамоаларга қарши беллашувларда Самандарга қийин бўлади. Имконияти даражасида ҳаракат қилади. Жамоани ғалабаси учун борини беради дейишим мумкин",- дейди Асрор Алиқулов.

Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика